Президент мактабига энг кўп Сергели мактаблари ўқувчилари кирган - вазир

© Пресс-служба президента УзбекистанаГлава Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 10 сентября посетил президентскую школу в Ташкенте
Глава Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 10 сентября посетил президентскую школу в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент мактабига энг кўп ўқувчилари қабул қилинган мактаблар рўйхатида 3-та Сергели мактаби етакчилик қилмоқда. Таълим вазири ушбу мактаб директори ва ўқитувчиларига миннатдорлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Ҳалқ таълими вазири Шерзод Шерматов хабар қилишига кўра, Президент мактабларига қабул қилинган энг кўп ўқувчилар – Сергели туманидаги мактабларда ўқиган.

“Тошкент шаҳридаги Президент мактабига энг кўп ўқувчиси қабул қилинган мактабларнинг биринчи 6 тасидан 3 таси Сергели туманидан эканлиги ҳам ушбу танлов адолатли ўтганлигини кўрсатади.Қолган мактаблардан 3 нафар ва ундан кам ўқувчилар қабул қилинган”, - деди Шерматов.

Шунингдек, вазир Сергели мактаблари раҳбариятига ва ўқитувчиларига миннатдорчилик билдирган.

© Шерзод ШерматовПрезидент мактабига кирган ўқувчилар
Президент мактабига энг кўп Сергели мактаблари ўқувчилари кирган - вазир - Sputnik Ўзбекистон
Президент мактабига кирган ўқувчилар

Эслатиб ўтамиз, Президент мактабларига кириш имтиҳонлари натижаларини баҳолаш Cambridge Assessment International Education томонидан ўтказиган эди. Икки босқичда ўтган имтиҳон жараёнини мустақил кузатувчилар, ота-оналардан вакиллар, ОАВ ходимлари ва блогерлар кузатиб боришди. Натижалар аноним тарзда эълон қилинди, номзоднинг шахсий маълумотлари кўрсатилмади.

Президент мактабларига кириш конкурслари жуда катта бўлган эди. Тошкент шаҳридаги Президент мактабига 5763 киши ҳужжат топширган, улардан 144 нафари ўқувчи қабул қилинган. Бир ўринга 40 киши тўғри келган.

Янгиликлар лентаси
0