10:18 18 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

Мирзиёевнинг куёви россиялик блогерга учта автомобиль таклиф қилди

© Instagram
Жамият
Ҳавола олиш
62000

Отабек Умаров автоблогер Эрик Давидичга навбатдаги шоу сонини тасвирга олиши учун Mercedes AMG GT 4, BRABUS Maybach 900 ва Bentley автомобилларини тақдим этди.

ТОШКЕНТ, 13 сен - Sputnik. Отабек Умаров россиялик блогер Эрик Давидичга тест-драйв шоусини суратга олишда ёрдам берди. Бу ҳақда автоблогер Instagram саҳифасида пост ёзиб қолдирди.

Россиялик автоблогер тест-драйв шоусининг янги сериясини Тошкентда суратга олади. Суратга олиш учун Mercedes AMG GT 4, BRABUS Maybach 900 ва Bentley тақдим этилган.

“Биз шунчаки бир дона автомобилни эмас, балки танлаб олишда бизга ёрдам берган кишини топдик. Гарчи кўпчилик айтган бўлсада, Давидич, сен Ўзбекистонда ҳеч нарса тополмайсан. Бунинг учун ташаккур @otabek_muhammadalievich”, - дея ёзган блогер.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Эрик Давидович (@eric_davidich)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ машҳур автоблогер Эрик Давидич Ўзбекистонга келаётгани ва Ўзбекистонда синовдан ўтказиш учун қайси автомобилни танлагани ҳозирча маълум эмаслиги хабар қилинган эди.

Россияда Эрик Давидич стритрейсер ва видеоблогер ҳамда smotra.ru сайтининг асосчиси сифатида танилган. Давидыч шунингдек ГИБДД ходимлари орасида порахўрликка қарши курашувчи киши сифатида ҳам танилган.

Асосий мавзулар