03:46 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Милиция

Тошкентда гейлар таъқиб қилинмоқдами - ИИББ жавоби

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Жамият
Ҳавола олиш
106621

Тошкент шаҳрида гейларга қарши махсус рейдлар ўтказилмаган ва ўтказилмаяпти, айрим сайтларнинг аноним манбаларга таяниб ёзаётган хабарлари таг замирида ички ишлар органлари ходимларини обрўсизлантириш мақсади ётибди, дейилади ИИББ расмий баёнотида

ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Тошкент ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати пойтахтда ноанъанавий жинсий ориентацияга эга шахслар таъқиб остига олинаётгани ҳақидаги хабарни рад этди.

"Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда 12 сентябр куни Юнусобод туманида 25 яшар гўёки ноанъанавий жинсий ориентацияга эга бўлган Шокир Х.нинг ўлдирилганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Маълумотларга кўра, йигитни қирқ ёшларда бўлган икки нафар эркак "машҳур клубдан олиб чиқиб кетиб ўлдирган". Эркакларнинг ички ишлар органларига алоқаси борлигига шама қилинган, аммо бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди", - дейилади хабарда.

Тошкент ИИББ хабарига кўра, ўлдирилган йигит асли самарқандлик бўлган. Тошкенда ижарада олинган квартирада яшаган. 12 сентябрь куни эрталаб жабрдийданинг қўшниси зинапояларда қонга ўхшаш доғларни кўриб, бу ҳақда телефон орқали хонадон эгасига маълум қилган. Уй эгаси зудлик билан етиб келгач, хона ичида Шокирнинг пичоқланган жасадини аниқлаган ва шундан сўнг 102га хабар берган.

Чўнтакдаги пичоқ нимага керак? >>>

Ушбу ҳолат юзасидан прокуратура томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 1 банди ("қасддан қотиллик содир этиш") бўйича жиноий иш қўзғатилган. Квартира текширилганда, яқинда содир этилган жинсий яқинлик излари аниқланган.

Тезкор-тергов тадбирлари давомида видеокамералардаги ёзувлар ўрганилган, эҳтимолий гувоҳлар сўроқ қилинган. Гумонланувчи шахси ҳам аниқланган, у вақтинча ҳеч қаерда яшамайдиган 28 яшар Одилжон Ю. эканлиги айтилмоқда.

Шу куннинг ўзида гумондор Тошкент ИИББ жиноят қидирув ходимлари томонидан қўлга олинган. Тергов вақтида гумондор Шокир билан ижтимоий тармоқда танишганини, 11 сентябр куни учрашишга келишишганини, 21.30да жабрдийда яшайдиган хонадонга келганини тан олган. Бу ерда улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Жанжал сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Келишмовчилик оқибатида Одил Шокирнинг бўйни ва қўли соҳаларига сувенир пичоқ билан зарба берган.

Тошкент ИИББ ушбу фактларни маълум қилиб, Тошкентда ноанънавий жинсий ориентацияга эга бўлган шахсларга қарши махсус рейдлар ўтказилмаётганини ва ҳеч қачон ўтказилмаганини қўшимча қилган. 

"Айрим сайтлар таянаётган аноним манбанинг сўзлари ички ишлар органларини дискредитация қиладиган, одамларни янглиштирадиган сўзлар деб биламиз", - дейилади хабарда.

Асосий мавзулар