05:29 09 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99

Шавкат Мирзиёев Осиё футбол конфедерацияси раҳбарини қабул қилди

Пресс-служба президента Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
111 0 0

ОФК президенти Ўзбекистонда оммавий спортни тарғиб этиш ва футбол ривожи қўллаб-қувватланаётганини юксак баҳолади.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Кеча 16 сентябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифани қабул қилди, президент матбуот хизмати хабарига асосан.

Учрашувда Осиё футбол конфедерацияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда футбол бўйича йирик халқаро мусобақалар, жумладан, ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари ўртасида жаҳон ва қитъа биринчиликларини ташкил этиш учун имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Конфедерация Ўзбекистонда халқаро даражадаги футбол инфратузилмасини яратиш, услубий таъминот, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, юқори малакали мутахассислар, мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлашда кўмагини давом эттириши муҳим экани таъкидланди.

ОФК президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда оммавий спортни тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган сиёсатни, жумладан, футбол ривожи қўллаб-қувватланаётганини юксак баҳолади.

Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон билан кенг кўламли шерикликни ривожлантиришда қатъий экани ҳамда амалий ҳамкорликка қаратилган янги дастур ва лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёрлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1994 йилдан буён конфедерация аъзоси ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу ташкилот билан биргаликда футболни ривожлантириш, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш, аёллар футболини тараққий эттириш, халқаро мусобақаларни ўтказиш ва бошқа устувор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кўплаб тадбир ва дастурлар амалга оширилмоқда.

 

Асосий мавзулар