АҚШ Ўзбекистонга радиацияни аниқлайдиган ускуна берди

© © Sputnik/ Елена ВасильеваДоза радиации превышает норму в пять раз
Доза радиации превышает норму в пять раз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Ўзбекистонга Афғонистон билан чегарадаги "Дўстлик" кўпригида автомобил ва одамларда радиация миқдорини назорат қилувчи порталли монитор ва мобил сканерлар берди.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. АҚШнинг ядровий хавфсизлик бўйича миллий маъмурияти (DOE/NNSA) Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитасига чегарадан яширин олиб ўтилаётган радиоактив моддаларни аниқлаш учун махсус ускуна топширди, деб хабар қилмоқда РИА Новости АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарига асосан.

“DOE/NNSA томонидан тақдим этилган, радиацияни аниқлаш учун мўлжалланган ускуна “Дўстлик” кўприги устида жойлашган Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида радиоактив материаллар контрабандасини олдини олиш учун хизмат қилади”, - дейилган элчихона хабарида.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу ускуна ҳаракатланаётган транспорт воситаларини ва пиёдаларни назорат қилиш учун мўлжалланган радиацияни ўлчаш портал мониторлари, мобил тизимлар ва қўл сканерларидан иборат.

Радиоактивность - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда радиация даражаси ўзгармаган

“Дружба” кўпригида ўрнатилаётган ускуна бу АҚШ томонидан асос солинган ядровий қурол тарқалишига ва контрабандасига қарши қаратилган кўп миллионли лойиҳанинг биринчи босқичидир. АҚШ чегаранинг бошқа муҳим нуқталарини ҳам портал мониторлар билан жиҳозлайди, - деди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг август ойида АҚШнинг DOE/NNSA муассасаси ва Ўзбекистон Божхона қўмитаси ўзаро англашув меморандуми имзолаган эди. Ушбу ҳужжат доирасида 2018 йилда АҚШ томон Ўзбекистонга 230та қўл радиация сканерлари ва Ўзбекистон Ядро физикаси институтига радиоактив моддаларни ташиш учун махсус юк автомобиллари топширган эди.

Янгиликлар лентаси
0