03:52 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Маҳмуд Муродов UFC билан шартнома имзолади

© Instagram
Жамият
Ҳавола олиш
324 0 0

Флойд Мейвезер ММАнинг энг яхши жангчиси деб атаган Маҳмуд Муродов UFC билан шартнома имзолаган биринчи ўзбек жангчиси бўлди.

ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Маҳмуд Муродов энг нуфузли аралаш яккакураш клубларидан бири - UFC билан шартнома имзолади. Бу ҳақида у ўзининг инстаграмида хабар қилган.

“Мен бугун дунёнинг энг кучли ташкилоти билан шартнома имзоладим. Бунинг учун ўз жамоамга бажарилган иш учун миннатдорлик билдираман. Мен UFCдаги биринчи ўзбекман. Мен қўллаб-қувватлаганингиз ва менга билдирилган ишонч учун катта раҳмат”, - деб ўзган курашчи ўз инстаграмида.

Ўтган ёзда Маҳмуд Муродов иккита жанг ўтказиб уларда нокаут билан ғалаба қозонган эди. Ундан ташқари машҳур курашчи Флойд Мейвезер Маҳмуд Муродовни ММАнинг энг яхши жангчиси деб атаган эди.

UFC – Ultimate Fighting Championship, ўзбекчага Мутлақ жанговар чемпионат деб таржима қилса бўлади. Бу аралаш яккакураш жанглари бўйича дунёда энг йирик ва оммавий клуб ҳисобланади. UFC хусусий ташкилот бўлиб у ҳар бир жангчи билан шартнома асосида ишлайди. Аралаш яккакураш оламида бошқа жанговар клублар (чемпионатлар) ҳам бор, масалан, bellatour, M-1 Global ва бошқалар каби, лекин улар кичикроқ ва фақат алоҳида ҳудудларда тарқалган.

Асосий мавзулар