04:53 07 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99

“Шўхлик ва жаҳл”: Ургутда ўқитувчи ўқувчини нега урганига изоҳ берилди

© Sputnik / Алексей Филиппов
Жамият
Ҳавола олиш
923 0 0

Мазкур ҳолат бўйича мактабнинг икки ўқитувчисига нисбатан суриштирув ишлари олиб борилади ва Ўзбекистон қонунчилиги доирасида чора кўрилади.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Ургут туманидаги 27-умумтаълим  мактабидаги ҳодиса юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 13 сентябрь куни соат 16-25 лар атрофида, 7-“В” синфида математика дарси вақтида содир этилган. Ўқувчи Ж.М. дарсга эътибор қаратмай, синфдошлари билан шўхлик қилган ҳамда ўқитувчига гап қайтарган.

Математика фани ўқитувчиси З.А. ўқувчи Ж.М.ни ўқитувчилар хонасига олиб бориш вақтида ўқувчи қиз ўқитувчига гап қайтарган. Ўқитувчи жаҳл устида ўқувчини урган.

Бундан ташқари, ушбу мактабнинг математика фани ўқитувчиси М.О. йўлакдаги ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги низога аралашмасдан лоқайдлик қилган.

"Мазкур ҳолат бўйича иккала ўқитувчига нисбатан суриштирув ишлари олиб борилади ва Ўзбекистон қонунчилиги доирасида чора кўрилади", - дейилади хабарда.

Хабарда мактаб раҳбарияти педагоглар билан йиғилиш ўтказашиши ва бундай ҳолат такрорланмаслиги учун  тушунтириш ишларини олиб борилиши қайд этилган.

Дарсга эътиборли бўлмагани ва дарс жараёнига халақит бергани, ўқитувчига гап қайтаргани учун ўқувчи Ж.М.га чора кўриш мақсадида мазкур ҳолат Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Асосий мавзулар