13:11 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Сборщики хлопка

Курсантлар пахта теримига жалб қилингани юзасидан расмий маълумот берилди

© AFP 2018 /
Жамият
Ҳавола олиш
56310

Аввалроқ айрим интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда Божхона институти курсантларидан пахта йиғим терим мавсумига кўнгилли асосда жалб этиш бўйича “тилхат”лар олинганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Давлат божхона қўмитаси курсантларни пахта йиғим терим мавсумига жалб этилгани ҳақидаги хабарларни сохта ва асоссиз деб атади.

Қайд этилишича, бугунги кунда Божхона институтида ўқув жараёни тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режа асосида узилишларсиз давом этмоқда.

Институт курсантларини пахта йиғим терим мавсумига жалб этиш бўйича бирор бир буйруқ қабул қилинмаган. Барча шахсий таркиб ўқув жараёнида тўлиқ иштирок этмоқда.

Аввалроқ айрим интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда Божхона институти курсантларидан пахта йиғим терим мавсумига кўнгилли асосда жалб этиш бўйича “тилхат”лар олинганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

"Пахтага бюджет ташкилотлари чиқмайди": Мирзиёев амалдорларни ҳозирдан огоҳлантирди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилган. Қонунга мувофиқ маъмурий тартибда меҳнатга жалб қилганлик учун жавобгарлик оширилиб, ЭКИҲнинг 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. Агар ушбу ҳуқуқбузарлик такроран содир этилса ЭКИҲнинг 30 бараваридан 100 бараваригача жарима солинади.

Асосий мавзулар