04:52 07 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Метро в Ташкенте

Тошкентда эртага метро бепул бўлади

Facebook/Камиль Еникеев
Жамият
Ҳавола олиш
454 0 0

Европа Ҳаракатланиш Ҳафтаси ва Автомобилсиз Куни муносабати билан - эртга Тошкентда метро бепул бўлади.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik.  Эртага, 2019 йилнинг 19 сентябрида Тошкент биринчи марта “Автомобилсиз кун” умумжаҳон ҳаракатининг иштирокчисига айланади. Тошкент дунёнинг 50та мамлкатларида ҳар йили бўлиб ўтадиган “Европа Ҳаракатланиш Ҳафтаси”нинг расмий иштирокчисига айланди, деб хабар қилмоқда ЎТЙ матбуот хизмати.

“16-22 сентябр кунлари пойтахтда турли хил ҳаракат усулларини тарғиб қилиш ва оммалаштириш орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режалаштирилган”, - дейилган хабарда.  

Бепул метро куни тадбири 2019 йил 19 сентябрда  Тошкент метросининг барча станцияларида амал қилади. Тошкент метроси умумий узунлиги 37 км-дан узунроқ бўлиб, у 29 та станцияга эга. Тошкентда метро хизматидан кунига ўртача 200минг киши фойдаланади. Бу дунёнинг бошқа пойтахт шаҳарларига нисбатан жуда паст кўрсатгич.

Ушбу кун метро бекатлари ва ўтиш жойлари мусиқачилар, актёрлар ва бошқа кўнгилочар дастурларнинг саҳнасига айланади. Акция ташкилотчилари пойтахт аҳолиси шу куни ўз машиналарини қолдириб, ишхоналарига метрода боришга қарор қилиб ушбу транспорт турининг тежамкорлиги ва тезлигини юқори баҳолашади деб умид қилишмоқда.

Асосий мавзулар