01:55 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Жамият
Ҳавола олиш
41811

2020 йининг биринчи январидан бошлаб айрим тоифадаги фойдаланишда бўлган маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш таъқиқланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Янги йил бошидан бошлаб Ўзбекистонга айрим тоифадаги фойдаланишда бўлган маҳсулотларни олиб кириш таъқиқланиши мумкин. Бу ҳақида “Ўзстандарт” томонидан ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган.

Хусусан, фойдаланишда бўлган қуйидаги маҳсулотларни олиб кириш таъқиқланади:

  • Фойдаланишда бўлган ёки қайта тикланган автомобил ва қишлоқ хўжалик техникаси шиналари;
  • Автомобил эҳтиёт қисмлари;
  • Тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари;
  • Маиший электр техникалари.

Шунингдек, олиб кирилаётган маҳсулотларда “Био”, “Халал”, “Эко”, “Без ГМО”, “Органик” каби белги ва ёзувлар қайд этилган бўлса, ушбу маҳсулотларнинг сертификатлари Ўзбекистон тегишли органларида тасдиқланиши керак.

Ундан ташқари янги қонун лойиҳасида айтилишига кўра, 2020 1 январидан бошлаб Ўзбекистонга олиб келинаётган маҳсулотлар белгиланган тартибда сертификатлаштирилган бўлиши, экологик ва хавфсизлик жиҳатидан ЕИ, ЕОИИ нормаларига мос бўлиши кераклиги айтиб ўтилган. Масалан автотранспорт восталари “Евро-5” экология нормаларига мувофиқ бўлиши керак.

Асосий мавзулар