Тадбиркор Намангандаги мактабга 25 та замонавий телевизор совға қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровДети на занятиях в школе
Дети на занятиях в школе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ҳимматпеша тадбиркор ўз исмини ошкор этишни зарур деб билмаган. Унинг туҳфасидан мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар ҳамда педагогик жамоанинг барчаси бирдек мамнун бўлган.

ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Тадбиркор Наманган шаҳридаги 80-умумтаълим мактабига 25 та замонавий телевизор совға қилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилди.

80-умумтаълим мактабида 1138 нафар ўқувчи таълим олади, уларга 66 нафар устоз-муаллим дарс беради. Телевизорлар мактабдаги барча 24 та синф ҳамда маънавият хонасига ўрнатилган.

Таъкидланишича, ҳимматпеша тадбиркор ўз исмини ошкор этишни зарур деб билмаган. Унинг туҳфасидан мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар ҳамда педагогик жамоанинг барчаси бирдек мамнун бўлган.

Янгиликлар лентаси
0