04:01 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Фото Млечного Пути

Самога парвоз: “Ўзбеккосмос”нинг мақсад ва вазифалари белгиланди

Lehrstuhl für Astrophysik, RUB
Жамият
Ҳавола олиш
31920

Қарорда Агентлик ўз фаолиятида мустақил экани ва фақатгина Вазирлар Маҳкамасига бўйсуниши белгилаб қўйилган.

ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги тўғрисидаги низом ҳамда ушбу Агентлик тузилмаси тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, Агентлик ўз фаолиятида мустақил бўлиб, фақатгина Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, мазкур Агентлик космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Агентлик бош директори ва ўринбосарлари Ҳукумат қарори билан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Асосий мавзулар