09:15 12 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Выращивание риса

Ўзбекистонда “Ақлли сув” тизими жорий этилади

© Sputnik / Виталий Тимкив
Жамият
Ҳавола олиш
469 0 0

Шавкат Мирзиёев Сув хўжалиги вазирлигига сув сарфини онлайн кузатиш имконини берувчи “Ақлли сув” тизимини жорий этиш вазифасини топширди.

ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Шавкат Мирзиёев сув ресурсларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. 

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда суғоришдаги йўқотишларни қисқартириш, ажратилаётган бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. 

Маълум қилинишича, бугунги кунда 3 миллион 200 минг гектар ерга 46 миллиард куб метр сув сарфланиб, унинг 60 фоизи экинларга етиб боряпти, холос. Чунки жами 180 минг километр суғориш тармоқларининг 23 фоизи бетон қопламали бўлиб, улар ҳам 30-35 йилдан буён деярли янгиланмаган. 

Яна бир сабаби экин майдонларининг 98 фоизи эскича услубда суғорилаётгани, экинлар номақбул жойлаштирилаётганидир. Сувдан самарали фойдаланиш, ҳисобини юритиш, ирригация тармоқларида сув тежовчи янги технологияларни қўллаш бўйича ҳеч бир ташкилот талаб қўймаяпти.

“Сув хўжалиги вазирлигига Жанубий Кореянинг 7 миллион долларлик гранти ҳисобидан 61 та сув хўжалиги объектида сув сарфини онлайн кузатиш имконини берувчи “Ақлли сув” тизимини жорий этиш вазифаси юклатилди”, - дейилади хабарда.

Келгуси йили 120 та ва 2023 йилгача 300 та объектда ушбу тизим татбиқ этилади.

Энергетика вазирлигига 1 минг 700 та насос станциясини 2020 йил якунигача электр энергия истеъмолининг автоматлашган назорат тизимига ўтказиш топшириғи берилди.

2020 йилда 22 та тумандаги 50 та объектни давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга бериш зарурлиги таъкидланди. 

Асосий мавзулар