02:02 28 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
307 0 0

Мобиль гуруҳларда хизматлар бепул кўрсатилади. Бунда овқатлантириш мажбурий эмас, таълим бир кунда 3-4 соатни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Ўзбекистонда мактабгача таълимнинг янги тури жорий этилмоқда. Бу ҳақжа Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, мактабгача таълим мобиль гуруҳлари тажриба тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар айрим туманларида, қайта жиҳозланган ISUZU HC 40 автобусларида ташкил этилади.

Мобиль гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг ҳар томонлама етук, интеллектуал камол топишига шароит яратишдан иборат.

Мобиль гуруҳларга 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган, мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болалар қабул қилинади.

Қабул учун ариза, ота-она паспорти нусхаси, боланинг туғилганлик гувоҳномаси нусхаси, боланинг 2 дона фотосурати, боланинг саломатлиги тўғрисида тиббий хулоса ва боланинг саломатлиги тўғрисида тиббий хулоса талаб этилади.

Мобиль гуруҳларда хизматлар бепул кўрсатилади.  Бунда овқатлантириш мажбурий эмас, таълим бир кунда 3-4 соатни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда "боғча автобус"лари пайдо бўлиши хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар