Пост-патрул хизмати ходими Фейсбукда 2,5 мингта лайк олди

Танец сотрудника ГУВД набрал 2,5 тысячи лайков
Танец сотрудника ГУВД набрал 2,5 тысячи лайков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ичида кири йўқ одам шунака булади - Ички ишлар ходимининг берилиб ижро этган рақсига минглаб кишилар ижобий изоҳлар қолдиришди.

ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Ўз хизмат машинаси ёнида берилиб рақсга тушаётган пост патрул хизмати ходимининг видеоси Facebookда 2,5 мингдан зиёд лайк олди.

Фейсбукдаги “Водители Ташкента”  гуруҳида пайдо бўлган ушбу видео аксарият фойдаланувчиларнинг олқишини олди. Гуруҳ аъзолари: “Молодец”, “Красавчик”, “Гап йўқ”, “Илҳом жўш урганда”,  “Генерал бўпкет”, “Шу болани ишдан ҳайдаманглар илтимос” каби изоҳлар қолдиришган.

Muhayo Mansur исмли фойдаланувчи ёзишига кўра, ушбу ходимнинг оиласида 3та қиздан кейин ўғил фарзанд дунёга келган, хурсандчиликнинг боиси шунда бўлса керак.

Элёр Маткурбонов номли фойдаланувчи - “Ичида кири йук одам шунака булади” деб ёзган. 

Кўпчиллик жамиятда ана шундай ижобий ҳолатлар кўпаяверсин деб изоҳ қолдирган. Ички ишлар ходимлари орасида шундай позитив ходимлар сони кўпаяверсин! 

Янгиликлар лентаси
0