03:33 27 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Жамият
Ҳавола олиш
199 0 0

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори билан Самарқанд шаҳри автобусларида йўлкира нархи 200 сўмга оширилди. Аввалроқ, 15 августдан бошлаб Тошкент жамоат транспортида ҳам йўлкира нархи 200 сўмга ошган эди.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Самарқанд шаҳрида жамоат транспортида йўлкира нархи ошди.

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг “Самарқанд шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўловчилар ташиш тарифларини белгилаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

“Қарорга кўра, Самарқанд шаҳар йўловчи ташиш транспорти (автобус) хизматларининг чекланган тарифи 1400 сўм миқдорида белгиланди (шу вақтгача йўлкира 1200 сўм эди)”, - дейилади Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабарида.

17 август куни Самарқанд шаҳридаги 41 ва 30-сонли автобус йўналишларида йўловчилардан асоссиз равишда 1500 сўм миқдорда йўлкира олинаётгани хабар қилинган эди. Кейинчалик ўзбошимчалик билан нархни оширган ҳайдовчи кечирим сўраган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 августидан бошлаб Тошкент жамоат транспортида йўлкира нархи ҳам 200 сўмга ошиб, 1400 сўмни ташкил қилган эди.

Асосий мавзулар