01:40 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Жамият
Ҳавола олиш
855 0 0

Сўнгги уч ой ичида Ўзбекистонда кўпроқ қайси хорижий қимматбаҳо машиналар харид қилингани маълум қилинди.

ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. “OLX Авто” портали сўнгги уч ой давомида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги оммабоп бўлган “иномаркалар” рейтингини тузди.

Статистикага кўра, Россиянинг LADA (ВАЗ) русумли машинаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги иккиламчи бозорда энг кўп харид қилинган автомобиль бўлган.

Портал рейтингига кўра, ГАЗ, “Москвич”, Mercedes Benz, Ford, Hyundai, Toyota ва BMW иккинчи ва учинчи ўринни ўзаро бўлишиб олган.

Какие иномарки чаще всего покупают в Узбекистане - рейтинг

Шу билан бирга Бухоро, Жиззах, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғонада харидорлар Россияда ишлаб чиқарилган машиналарни сотиб олиш маъқул кўришган, Тошкентда эса Mercedes Benz ва Toyota машиналарининг бозори чаққон бўлган.

Россиядаги энг оммабоп люкс автомобиллар маълум қилинди

Рейтинг 2019 йил июнь ойидан август ойигача бўлган олди-сотди шартномалар асосида тузилган. Ушбу даврда жами 5911 дона автобиль сотилган.

Асосий мавзулар