14:04 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Жамият
Ҳавола олиш
24610

Беларусдан келтирилган биринчи электробус Тошкент аҳолисига бир ҳафтадан буён хизмат кўрсатмоқда. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси Моҳир Валиев электробусларнинг афзалликлари ва келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.

ТОШКЕНТ. 24 сентябрь – Sputnik. Беларусдан келтирилган биринчи электробус Тошкент аҳолисига бир ҳафтадан буён синов тариқасида хизмат кўрсатмоқда. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси Моҳир Валиев электробусларнинг афзалликлари ва келажакдаги режалари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Моҳир Валиев электробуснинг иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги ҳақида тўхталиб, дизель ёқилғи билан солиштирилганда 5 баравардан, метан билан – 3,5 баравардан ортиқни ташкил этишини қайд этди. 

Шу ўринда, электробуснинг бошқа мавжуд харажатлари ҳали ҳисобга олинмаган, масалан, уловнинг эҳтиёт қисмлар билан таъминланиши кабилар.

“Буларнинг ҳаммаси таҳлил қилинмоқда ва синов муддати – 90 кун - тугагунига қадар аниқ белгилаб кўрсатилади”, - дейди “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси Моҳир Валиев.

Моҳир Валиевнинг фикрича, мазкур эксперимент бўйича якуний хулоса электробуснинг пойтахт иқлимига ҳамда Тошкентда мавжуд йўловчилар оқими кабиларга чидамлилик даражаси ўрганилгандан кейингина берилиши мумкин.

“Тошшаҳартранспортлойиҳа” ва БМТнинг Глобал экологик фонди билан қўшма лойиҳаси асосида, жумладан, электробус синовлари натижалари синчиклаб ўрганилгач, 2020 йилда Тошкент шаҳри учун 20 га яқин электробуслар харид қилиниши режалаштирилган.

Мазкур уловнинг йўловчилар сиғими пойтахт кўчаларида ҳаракатланаётган "Мерседес" русумли автобуслар сиғими билан тенгдир. Шу ўринда, лойиҳа раҳбарининг эътирофига кўра, электробусларнинг харид қилиниши, бошқа автобусларнинг харид қилиниши тўхтатилади, деган гап эмас. Зеро, яқин бир йил ичида қўшимча фақат 20 дона автобус cотиб олиниши кутилмоқда.

Бир электробуснинг эксплуатация қилиниши, лойиҳа ҳисоб-китобларига қараганда, катта сиғимли автобусларда - 10 йилни, ўрта сиғимлиларида – 7 йилни ташкил этади.

Пресс-служба "Тошшахартранксизмат"

Тошкентда, халқаро тажрибаларга асосланиб баҳо бериладиган бўлса, жамоат автобуслари етишмовчилиги кузатилади. Хусусан, айтилишича, бутунжаҳон тажрибасига кўра, 1000 кишига 1 та автобус мўлжалланган. Демакки, Тошкент аҳолиси ҳисобга олинганда, ҳозирда пойтахтнинг ўзида 3000 та автобус ҳаракатланиши зарур. Бугунги кунда эса, “Тошшаҳартранс” тасарруфидаги автопаркдан пойтахт кўчаларига кунига 1000 дан ортиқ автобус йўлга чиқади. Булар қаторида 150 га яқин хусусий автобус, 1000 га яқин “Газель” русумли йўналишли таксилар ҳам хизмат кўрсатади.

Моҳир Валиевнинг сўзларига қараганда, пойтахт метросининг янги йўл тармоқлари қурилиши муносабати билан автобуслар ҳаракатланиши йўллари ва уларнинг сони қайта кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда. Маълум қилинишича, ҳозирда Транспорт вазирлиги билан биргаликда пойтахт учун автобуслар ҳаракатланиши модели ишлаб чиқилмоқда. Ундан келиб чиқиб, маршрутларни оптималлаштириш режалаштирилган. Шу билан, яқин йилларда пойтахт кўчаларида ҳаракатланаётган автобуслар сони тахминан 20-30% га камайтирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь бошида Тошкентга синов тариқасида электробус келтирилган эди ва пойтахт аҳолисига хизмат кўрсатишни бошлаб юборган эди. 

 

Асосий мавзулар