02:33 04 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
143 0 0

Ўзбекистонда Франция билан ҳамкорликда “Uzenergoengineering–Assystem” қўшма корхонаси ташкил қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Ўзбекистонда Франция билан ҳамкорликда “Uzenergoengineering–Assystem” қўшма корхонаси ташкил қилинмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

Мазкур қўшма корхона инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда барча турдаги электр тармоқлари ва энергетик объектларини лойиҳалаш билан шуғулланади.

Бу ҳақидаги битим 24 сентябрь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлигида “Assystem Engineeringand Operation Services S.A.S.” компанияси (Франция) вакиллари билан учрашувда имзоланди.

Қўшма корхона Франциянинг ҳамкор компанияси ва “Ўзэнергоинжиниринг” АЖ билан биргаликда ташкил этилади ва у Ўзбекистонда масъулияти чекланган жамият шаклида фаолият юритади.

“Uzenergoengineering–Assystem” қўшма корхонасининг фаолияти барча турдаги электр тармоқлари ва энергетик объектларини лойиҳалашда инновацион технологиялар ва замонавий фан ютуқларига асосланади.

Бундан ташқари, жорий йилнинг май ойида томонлар энергетика соҳасида ўзаро манфаатли техник ҳамкорлик мақсадида ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни имзоланган эди. Ушбу ҳужжат томонларнинг техник ҳамкорликнинг янги шаклларини, шу жумладан, энергетика соҳасида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва бошқариш кабиларни рағбатлантиришга қаратилгани билан катта аҳамият касб этади.

Асосий мавзулар