Дарахт кесишга мораторий киритилади – янги қонун

© Письма о ТашкентеРубка деревьев в Ташкенте
Рубка деревьев в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Октябр ўрталаридан бошлаб Ўзбекистон ҳудуди хар қандай дарахтни кесиш таъқиқланиши ва дарахтзорларда янги бино қуриш ман қилиниши мумкин.

ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида 10 октябрдан сўнг ҳар қандай дарахтни кесишга мутлақ таъқиқ - мораторий ўрнатилади. Бу ҳақида бош вазир Абдулла Арипов таклифига биноан ишлаб чиқилган  қилинган янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган.

Янги қонун 2020 йилнинг 1 февралига қадар ўрмонлардан бошқа жойда жойлашган ҳар қандай дарахтларни кесишни мутлақ таъқиқлайди. Шунингдек ушбу давр ичида дарахт ва буталарни парвариш қилиш, мавсумий қирқишга доир аниқ нормалар ишлаб чиқишни назарда тутади.

Янги қонунда, шунингдек дарахтзор бўлган ҳудудларни янги объектлар қуриш учун ажратишни таъқиқлаш  ҳам назарда тутилган. Бугунги кунда аввал ер майдони ажратилади, кейин эса у ерда дарахтлар бор-йўқлиги аниқланади.

Янги қонунга кўра, дарахларни кесишга фақат қуйидаги ҳолатларда рухсат берилиши мумкин:

  • Бино ва коммуникациялардан фойдаланишга халал бераётган;
  • Хусусий мулк бўлган ер майдонларидаги дарахтлар;
  • Махсус питомник ва плантацияларда етиштирилган дарахтлар;
  • Қулаб тушган ва аҳолига хавф  туғдираётган дарахтлар.

Шунингдек дарахтларни кесиш, кўчириб ўтқазиш билан боғлиқ ҳар қандай қарорлар экология қўмитаси рухсати билан туман ва вилоят ҳокимлари томонидан имзоланганидан сўнг мумкин бўлади.
Дарахтларни кесиш учун берилган рухсатномалар ҳокимлик сайтида чоп этилиши керак.

Янгиликлар лентаси
0