БМТ эксперти: Ўзбекистон суд тизими жиддий қийинчиликларга юз тутмоқда

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон суд хокимиятининг мустақиллиги борасида жиддий қийинчиликларга юз тутмоқда, деб ҳисоблайди БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича эксперти Диего Гарсия-Саян.

ТОШКЕНТ, 26 сент - Sputnik. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича эксперти Диего Гарсия-Саян ўзининг Ўзбекистонга ташрифининг якунида дастлабки хулосаларини тақдим қилиб, Ўзбекистонда суднинг мустақиллиги, адвокатлар фаолияти ва қонун устуворлигига илгари жиддий путур етказаётган авторитар ва марказлашган тузилмага чек қўйишда муҳим қадамлар қўйилганини таъкидлади. Бу ҳақда  Ўзбекистондаги БМТ вакиллиги хабар қилди.

Унинг таъкидлашича, мазкур жараён узоқ давом этади ва келгусида у янада такомиллаштирилиши зарур. 

“Суд хокимиятининг мустақиллиги ва ҳуқуқ устуворлигига жиддий таҳдидлар сақланиб қолмоқда”, - дейди у Ўзбекистонда жамият ва институтларда давлат хавфсизлиги хизматининг интенсив ва доимий равишда бўлишини назарда тутган ҳолда. 

Шу билан бирга, у жиноий ишлар бўйича суд жараёнларида прокурорлар кенг ваколатларга эгалиги сақланиб қолинаётганлиги ва бу судьянинг ишни мустақил равишда ва ўз виждонига биноан ҳал қилишдаги эркинлигини чеклаётганлигидан ташвишда эканлигини билдирди.

Председатель Верховного суда Узбекистана Козимджан Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Олий суд раиси: “Камералар қаршисида журналистларнинг саволларига жавоб бериш осонмас”

“Ҳозирда ҳукумат ислоҳотлар жараёнини қўллаб-қувватлаш ва якунига етказиш ҳамда одил судловга етишиш имкониятларига таъсир этаётган ва суд хокимиятининг мустақиллигига эришиш ҳаракатларига таҳдид солаётган амалиётга чек қўйиш учун  тезкорлик билан ҳаракат қилиши лозим”, - дея ҳисоблайди Диего Гарсия-Саян.

Гарсия-Саян таъкидлашича бир қатор ижобий қадамлар қўйилган бўлиб, сўнгги йиллар давомида оқлов ҳукмлари сонининг ортганлиги, Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий мактабининг ташкил этилиши, шунингдек, шаффофликни орттиришга ҳамда одил судловга етишишни осонлаштиришга қаратилган электрон жараёнларнинг босқичма-босқич яратилиши шулар жумласидандир.

“Жиноят процессида оқлов ҳукмлари сонининг ортиши судьяларнинг мустақиллиги прокурор қарорини эътирозсиз маъқуллаш билан чекланган тизимдан аста-секин узоқлашилаётганлигидан далолат беради”, - дейди Гарсия-Саян.

2016 йилда бор-йўғи олтита оқлов ҳукмлари қайд этилган. Бу рақам 2017 йилда 263 тани, 2018 йилда эса 867 тани ташкил қилди. Ҳозирги кунда, 2019 йилнинг тўққиз ойида 500 дан ортиқ киши оқланди.

 Гульнара Каримова на 65-й Каннском кинофестивале - Sputnik Ўзбекистон
Гулнора Каримованинг адвокати: “Мижозим тез-тез ҳушидан кетиб қоляпти”

Адвокатларнинг ҳибсда сақланаётган ўз ҳимоясидаги шахсларнинг олдига киришларига қаршилик қилинганлиги билан боғлиқ бўлган шикоятлар бўйича Гарсия-Саян давлатнинг ҳар қандай мансабдор ходими ёки бундай учрашувга қаршилик қилинганлигига масъул бўлган ҳар қандай шахсга қарши жиддий санкциялар ўртанувчи ҳуқуқий моддани ўрнатиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.

Мамлакатда адвокатлар сонини орттириш масаласига эътибор қаратар экан, БМТ эксперти юридик олий ўқув юртларини ривожлантириш ёки янгиларини очиш учун янги қадамлар қўйишни ҳамда адвокат бўлиш учун талаб этилувчи мажбурий уч ойлик стажировкани бекор қилиш масалаларини кўриб чиқишни маслаҳат берди.

Давлатга хиёнатда айбланган Кубатин оқланди

Махсус маърузачи ўз хулоса ва тавсияларидан иборат бўлган ҳисоботининг тўлиқ матнини 2020 йилнинг июнь ойида Женевадаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашга тақдим этади.

Янгиликлар лентаси
0