08:37 25 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Жамият
Ҳавола олиш
82 0 0

Тошкентдаги форум доирасида Ўзбекистон ва Корея ўртасида соғлиқни сақлаш бўйича ҳаракатлар режаси имзоланди.

ТОШКЕНТ, 27 сен - Sputnik. Тошкентда соғлиқни сақлаш соҳасидаги йирик тадбир – XII халқаро ихтисослашган “UzMedExpo-2019” тиббиёт кўргазмаси доирасида Ўзбекистон ва Корея ўртасида электрон соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, тадбир доирасида Ўзбекистон ва Корея Республикаларида электрон соғлиқни сақлаш соҳасидаги сиёсат ҳақида фикр алмашилди. Жумладан, мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ва унинг аҳамиятига тўхталиб ўтилди.

Маълум қилинишича, рақамлаштириш республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида жорий этилмоқда. Бу орқали тиббиёт муассасасида ахборот коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш имконияти яратилади.

Форум доирасида Ўзбекистон ва Корея ўртасида соғлиқни сақлаш бўйича ҳаракатлар режаси имзоланди.

Асосий мавзулар