11:00 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Жамият
Ҳавола олиш
177 0 0

Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарор лойиҳасига мувофиқ, кўчмас мулк объектларининг бузилиши борасидаги қарорлар, эндиликда, мусодара қилинаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектининг эгасига унинг тўлиқ компенсацияси тақдим этилгандан кейингина рухсат берилади.

ТОШКЕНТ. 24 сент – Sputnik.  Республикада хусусий мулк эгаларидан ер участкаларини мусодара қилишнинг янги тартиби Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, жамоат муҳокамасига қўйилди. Лойиҳа Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши учун зарур бўлган ер участкаларини мусодара қилиш тўғрисидаги хулосалар Ўзбекистон Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида амалга оширилади.

Шу билан бирга, лойиҳада кўрсатилишича, мулк эгасига унинг бузилган кўчмас мулк объекти ўрнига вақтинча фойдаланишга берилган тегишли кўчмас мулк объектининг тақдим этилган кундан эътиборан 24 ойдан ошмаслиги зарур.

Ушбу муддат кечиктирилган ҳолатда, объектнинг бузилишида ташаббускор бўлиб чиққан тараф  бузилган кўчмас мулк объекти эгасига - мулк қийматининг 0,01 фоизини муддатидан ўтган ҳар бир кун учун жарима тўлашга мажбурдир. Шу ўринда, лойиҳада таъкидланишича, ушбу кўрсаткич бузилган объект қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги зарур.

Ҳужжат 6 октябрга қадар муҳокама қилинади.

Асосий мавзулар