Балашихада калтакланган ўзбекистонликлар юзасидан ахборот берилди

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Медиабанкка ўтишжабр
жабр - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Подмосковьенинг Балашиха шаҳрида ҳаётини қутқариш учун ўзини деразадан отган икки нафар ўзбекистонлик юзасидан расмий изоҳ берилди.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Подмосковьенинг Балашиха шаҳрида икки ўзбекистонлик жабрланганлиги билан боғлиқ инцидент юзасидан Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва Тергов қўмитасига расмий мурожаат йўллади, дея хабар берилади ТИВ расмий сайтида.

Ўзбекистон фуқаролари Илҳом Ҳ. ва Дилшодбек Т.лар йигирманчи сентябрь куни ноҳарбий кийимда бўлган россиялик полициячилар иштирокида содир бўлган ҳодисадан сўнг Балашиха касалхоналарининг бирига оғир аҳволда келтирилди.

Подмосковье сегодня”да хабар қилинишича, ҳудди шу кун фуқаролар томонидан ижарага олинган квартирага ноҳарбий кийимда бўлган полициячилар бостириб киради. Айни вақтда уйда меҳмон сифатида яна икки нафар ўзбекистонлик ва бир нафар уй эгаси бор эди.

Келган шахслар ҳеч бир ҳужжат тақдим этмасдан, ўзларини "жиноий қидирув бўлими ходимлари", дея таништиришади ва квартирадагиларни калтаклашга тушиб, улардан пул талаб қилишади. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур “тергов” икки соат давом этади.

Ҳужумкорларнинг бири фуқаро Илҳом Ҳ.га қарата тўппончасини йўналтирганидан сўнг, у шериги Дилшодбек Т. билан ҳаётларини қутқариш мақсадида ўзларини деразадан отишади. Квартира иккинчи қаватда жойлашган. Улар яна бир неча вақт давомида, ўтаётган пиёдалардан бири тез ёрдам чақиргунига қадар, ерда ётганлигича қолади.

Жабрланганларга мия чайқалиши, тос суяклари, умуртқа ва қўллар синиши каби оғир жароҳатлар диагноз этиб қўйилди.   

Россиянинг Подмосковье бўйича ИИВнинг Бош бошқармаси хабар беришича, ҳодиса бўйича хизмат текшируви ташкиллаштирилган.

“Полициячиларнинг айби тасдиқланган ҳолатда, улар салбий мотивлар асосида ички ишлар органларидан ишдан бўшатилади ва уларга қонунга мувофиқ жазо кўрилади. Қолаверса, уларнинг бевосита раҳбарлари ҳам жавобгарликка тортилиши кўзда тутилган”, деб изоҳ берди, муассаса матбуот хизмати бошлиғи Татьяна Петрова.

Шу пайтга қадар, Ўзбекистон элчихонасининг Консуллик бўлими ходимлари жабрланганларнинг ҳолидан хабар олган ва уларни даволатиш учун тўловни амалга ошириш масаласини ҳал қилиш учун чора кўрмоқдалар.

Жабрланганларнинг сўзларига қараганда, улар Москвага  федерал аҳамиятга молик объектларда ишлаш учун малакали мутахассис-реставраторлар сифатида таклиф қилинган эди.  

Россиянинг Марказий федерал округига кирувчи ҳудудларда ва Армениядаги ўзбекистонликлар, заруриятга кўра, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси билан қуйидаги рақам орқали боғланишлари мумкинлиги эслатилади: +7 (499) 230 00 76, +7 (499) 238 36 20.

 

Янгиликлар лентаси
0