17:04 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Жамият
Ҳавола олиш
21510

МДУнинг Тошкентдаги филиали амалий математика ва информатика кафедра ходими Наталья Дейнека олийгоҳ ҳамда янги дастурлар ҳақида сўзлаб берди.

Тошкентда 26-28 сентябрь кунлари “Россияда таълим” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Тадбир доирасида барча хоҳловчилар Россияда таълим ҳамда турли Россия олийгоҳларига кириш тартиблари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишлари мумкин.

Москва давлат университети филиали ходими Наталья Дейнеканинг сўзларига қараганда, Тошкентдаги филиалда амалий математика ва информатика ва психология факультетларида 400 нафардан зиёд талаба таҳсил олади.

“Бизнинг битирувчиларимиз ўқишларини хорижда муаммосиз давом эттиришмоқда. Қолаверса, нафақат Ўзбекистонда ёки Россия, балки Европада, Корея ва АҚШда ишга жойлашишмоқда. Бир неча киши докторлик диссертацияларини ҳимоя қилишга улгурди”, - дея қайд этди Дейнека.

У факультетлар сонини кенгайтириш режалаштирилмаётганини қўшимча қилди, лекин Ўзбекистон миллий университети ва Бухоро давлат университети билан биргаликда магистратура дастури ишга туширилган.

Ўзбекистонда Россиянинг янги олийгоҳи очилиши кутилмоқда

Ушбу дастур бўйича талабалар ҳар бир олийгоҳда бир йилдан таҳсил олади, сўнгра эса тегишли иккита дипломни олади.

Асосий мавзулар