“Лукойл” Ўзбекистон учун мутахассисларни қандай тайёрламоқда

© REUTERS / Olesya AstakhovaСотрудники компании "Лукойл" рядом с газовой станцией в Джаркудуке, Узбекистан
Сотрудники компании Лукойл рядом с газовой станцией в Джаркудуке, Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖда 2,7 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади, уларнинг 92 фоиздан ортиғини ўзбекистонликлар ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Бугунги кунда “Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖда 2,7 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади, уларнинг 92 фоиздан ортиғини ўзбекистонликлар ташкил қилади, дея хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги.

Хабарда қайд этилишича, “Лукойл” республиканинг бир қатор олийгоҳлари билан келгусида ўз лойиҳаларида ишлаш учун пуллик шартнома асосида мутахассисларни тайёрлаш бўйича муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда. И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали,  Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Бухоро муҳандислик-технология институти, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техник университети, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Тошкент кимёвий технология институти, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети шулар жумласидан.

МДО и ЛУКОЙЛ подписали соглашение о строительстве ДОО в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
“Лукойл” Ўзбекистонда учта МТТ қуради

Шунингдек, компания “Ўзбекнефтегаз” АЖ билан малакали кадрлар тайёрлаш борасида ҳам ҳамкорлик қилади. 100 дан ортиқ Ўзбекистон нефт ва газ соҳаси мутахассислари қудуқларни бурғулашнинг замонавий усуллари, нефт ва газ қазиб олиш, саноат хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, нефт ва газ конларини қидиришнинг замонавий технологиялари (геофизик усуллар) каби соҳаларда “Лукойл гуруҳи” корхоналарида Россияда амалиёт ўташди.

Кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича самарали ишларнинг натижасида ўзбекистонлик мутахассислар август ойида Коми Республикасида (Россия) бўлиб ўтган “Лукойл гуруҳи” ташкилотларининг касбий маҳорат танловида муваффақиятли иштирок этиб, этиб фахрли ўринларни эгаллашди.

Янгиликлар лентаси
0