08:00 16 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

Халқаро роботчилар чемпионатда Ўзбекистон илк медални қўлга киритди

Мининновации
Жамият
Ҳавола олиш
131 0 0

Жанубий Кореяда бўлиб ўтаётган роботчилар халқаро чемпионатида Ўзбекистон жамоаси илк бор медалга сазовор бўлди.

ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Робототехника халқаро чемпионатида биринчи медални қўлга киритди, деб хабар қилмоқда Инновациялар вазирлиги.

Жанубий Кореянинг Донхэ шаҳрида ўтказилаётган Робототехника халқаро чемпионатида (International Grand D challenge 2019) иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақаларнинг биринчи кунини муваффақиятли якунлади.

Robo scholar йўналиши бўйича Шавкат Абдураҳмонов ва Хумоюн Хайдаров 3-ўринни эгалладилар. 1-ўринни кореялик, 2-ўринни эса руминиялик ёш робототехниклар қўлга киритдилар, - дейилган хабарда.

Чемпионатнинг Robo scholar йўналиши шартларига кўра тиббиёт, аэрокосмик технологиялар, ёнғин хавфсизлиги, таълим ва озиқ-овқат саноати соҳаларидан бирортаси бўйича икки соат давомида лойиҳа тайёрланиб, ҳакамлар ҳукмига ҳавола этилиши лозим бўлиб, бу йўналишда қатнашган ҳамюртларимиз тиббиёт соҳасида қўлланилиши мумкин бўлган “Smart doc box” ускунасини ясашди.

Юртимиз терма жамоаси томонидан тақдим этилган яна иккита лойиҳа совринли ўринларни қўлга киритмаган бўлса-да, “technical award” номинациясига лойиқ топилди, яъни техник жиҳатдан ижобий баҳоланди.

Сборная Узбекистана завоевала 3 место на чемпионате по робототехнике
Сборная Узбекистана завоевала 3 место на чемпионате по робототехнике

Асосий мавзулар