23:19 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
96310

Африкадан туяқуш жўжасини олиб келиб бераман деб 300 кишидан пул олган, лекин шартномани бажармаган туяқуш фирмаси директори ҳибсга олинди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкентда 300 кишидан пул олган, лекин шартномани бажармаган “Strаus House” МЧЖ директори ҳибсга олинди, деб хабар қилмоқда Kun.uz.

“Жиноят иши бўйича «Strause House» МЧЖ таъсисчиси, Исроилов Иброхим Ровшан ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» (катта миқдорда фирибгарлик қилиш) банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланган”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, “Strаus House” МЧЖ устидан кўплаб шикоятлар бўлаётган эди. Хусусан, ушбу компания Африкадан туяқул жўжасини олиб келиб беришни ваъда қилган ҳолда, юзлаб кишилардан пул йиғиб олган, лекин ёз мавсуми ўтиб кетсада, қушлар олиб келинмаган.

Туяқуш фермаси, архив сурат
© Sputnik / Андрей Александров

Ушбу муносабат билан Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти томонидан терговга қадар текширув ҳаракатларини бошлаб юборган.

Тергов жараёнларида аниқланишича, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 16-уйда жойлашган «Straus House» МЧЖ мансабдор шахслари Тошкент шаҳар, Андижон, Фарғона, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи жисмоний ва юридик шахслар билан 2019 йилнинг январь-апрель ойлари давомида 90 кун муддат ичида Жанубий Африка Республикасидан «Острич» зотли туяқуш (страус) жўжасини етказиб бериш юзасидан шартномалар расмийлаштириш орқали уларнинг ишончига кириб, республиканинг турли вилоятларида яшовчи 300дан ортиқ фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилишда гумон қилинмоқда.

Асосий мавзулар