Тошкентда махсуслаштирилган болалар боғчалари фаолияти тугатилмоқда

© Sputnik / Дильшода РахматоваНовый детский сад открыли в Сергелийском районе Ташкента.
Новый детский сад открыли в Сергелийском районе Ташкента. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур такшилотлар ўрнига алоҳида жисмоний ва руҳий хусусиятларга эга болалар учун 18 та давлат кўптармоқли махсуслаштирилган мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиши назарда тутилган.

ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. Мазкур йилнинг 2 октябрь кунидан Тошкентдаги 49 та махсуслаштирилган мактабгача таълим муассасалари ислоҳ этилади, дея хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги.

Уларнинг ўрнига алоҳида жисмоний ва руҳий хусусиятларга эга болалар учун 18 та давлат кўптармоқли махсуслаштирилган мактабгача таълим муассасалари ташкил этилади. Нутқида оғир (логопедик) бузилишлари мавжуд бўлган болалар учун махсус гуруҳлар ва умумий турдаги 31 та болалар боғчаси уларнинг таркибида шакллантирилади.

Ушбу қадам, энг аввало, реабилитация ва махсус педагогик коррекцияга муҳтож бўлган, имконияти чекланган болалар учун зарур шароитларни яхшилайди.

Маълум бўлишича, махсуслаштирилган мактабгача таълим муассасаларининг кўптармоқлиларга айлантирилиши илк босқичи Тошкент шаҳридан бошланади.

Мактабгача таълимнинг янги тури жорий этилмоқда

Иккинчи босқичда республиканинг бошқа вилоятларида кенг реабилитацион имкониятларни яратувчи кўптармоқли махсуслаштирилган мактабгача таълим муассасалари ташкил этилади.

Тошкентда биринчи инклюзив боғча очилди

Ўтказилган текширувларга кўра, мавжуд махсуслаштирилган болалар боғчалари тарбияланувчиларининг  70% - 94 %и - соғлом ва улар умумий турдаги боғчаларга ўтказилишлари лозим. Болалар ва уларнинг ота-оналари манфаатларини кўзлаган ҳолда, айни шу муассасаларни умумий турдаги мактабгача таълим муассасаларига ўтказиш тўғрисида қарор қилинди. Бу турдаги боғчалар штатига нутқида бузилишлари мавжуд бўлган болалар (3-7 ёш) билан ишлаш учун логопед-дефектолог жалб қилиниши режалаштирилган.

Автобус SAZ HC 40 - Sputnik Ўзбекистон
Янги лойиҳа: Ўзбекистонда "боғча автобус"лари пайдо бўлади

Эслатамиз, 2019-2020 ўқув йилларида Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида қайта жиҳозланган ISUZU HC 40 автобуслари асосида мактабгача таълим мобил гуруҳларини ташкил этиш бўйича пилот лойиҳалар ишга туширилади.

Бу каби мобил гуруҳда боланинг кунига камида 3-4 соат вақт ўтказиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, ҳужжатда қайд этилишича, овқатланишнинг ташкиллаштирилиши назарда тутилмаган. Бир гуруҳда болалар сони 16 дан ошмаслиги зарурлиги ҳам ишлаб чиқилган регламентда кўрсатиб ўтилган.

Янгиликлар лентаси
0