Шавкат Мирзиёев рўмол тақиш ҳақида нима деди - видео

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев в ходе поездки в Самаркандскую область посетил фермерское хозяйство Pure milk Oqdaryo в Акдарьинском районе
Шавкат Мирзиёев в ходе поездки в Самаркандскую область посетил фермерское хозяйство Pure milk Oqdaryo в Акдарьинском районе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ спортчи ва мураббий фахрийларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон президенти мамлакатда ҳеч қачон рўмол тақиқланмаслиги ҳақида атиб ўтди

ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. Шавкат Мирзиёев катта йиғинда кўпчилик олдида Ўзбекистонда миллий маданият белгиси бўлмиш - рўмолни тақиш ҳеч қачон тақиқланмаслигини айтди. Ҳукумат мукофоти топширилган спортчиларнинг бирини волидаси чиқишидан сўнг, давлат раҳбари анъанавий бош кийимида чиққан аёлни "ўзбек волидаси тимсоли", дея атади ва рўмол ҳамиша камтаринлик ва юксак маданият белгиси бўлиб қолишини таъкидлади.

 

"Бугун ижтимоий тармоқларда кўп-кўп масалалар кўтарилаяпти. Сизни ўзбекона либосингиз... <...>Қандай ярашади рўмоллар, қандай ярашади ўзбекона кийинишингиз. Ҳеч ким (рўмол тақишларига) ҳеч қачон қарши бўлмаган. Мана шу туришингиз, мана шу рўмолингиз менга муқаддас ўзбек онаси тимсолини эслатди", - деди президент спортчи онасига мурожаат этиб.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 сентябрдаги фармонига мувофиқ, Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ спортчи ва мураббийлар фахрий унвонлар ва медаллар билан тақдирланган эди.

30 сентябрь куни Кўксаройда ана шу юксак мукофотларни топшириш маросими бўлди. Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спорт федерациялари раҳбарлари, боксчиларнинг ота-оналари иштирок этди. 

Янгиликлар лентаси
0