Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати тасдиқланди

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишНаркотические вещества в таблетках
Наркотические вещества в таблетках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қарор билан, 78 турдаги кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати ҳамда жиноий ҳаракатни таснифлашда ушбу моддаларнинг кўп миқдор кўрсаткичлари тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан, 78 турдаги кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати ҳамда жиноий ҳаракатни таснифлашда ушбу моддаларнинг кўп миқдор кўрсаткичлари тасдиқланди.

Таблетки трамадола - Sputnik Ўзбекистон
Нарколог: "Трамадол” гиёҳванд моддаларга ўхшайди – илк истеъмолдан тобелик пайдо бўлади

Шунингдек, қарор билан ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш эксперт гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамда ахборот воситаларининг кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиш ҳамда уларнинг ноқонуний муомаласи бўйича ахборотини, дори воситаларини нотиббий мақсадларда истеъмол қилиш мониторинги натижаларини кўриб чиқиш Экперт гуруҳининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Эксперт гуруҳи ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

Янгиликлар лентаси
0