08:02 16 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Новые вагоны метров Ташкенте

Тошкентда янги метро поездлари тақдим этилди

АО "Узбекистон темир йуллари"
Жамият
Ҳавола олиш
21910

Тошкентда Россиядан олиб келинган янги метро вагонлари тақдим этилди. Келажакда жами 200та вагонда иборат 45та ана шундай состав сотиб олиш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Ўзбекистон темир йўллари Тошкентда қурилаётган ер усти метрополитени учун сотиб олинган замонавий поездларни тақдим этди.

В Ташкенте презентовали новые вагоны метро

Тошкент темир йўл вокзалида бўлиб ўтган тантанали маросимда Россиянинг “Трансмашхолдинг” компанияси томонидан ишлаб чиқилган 81-765.5/766.5/767.5 моделидаги 5 та поезд тақдим этилди.

“Маълумки йил охирига қадар Тошкент метросининг Юнусобод ва Сергели йўллари фойдаланишга топширилади. Шунингдек ҳалқа йўлининг биринчи босқичи ҳам. Янги йўналишларда фойдаланиш учун ЎТЙ Россиянинг “Метровагонмаш” заводидан ҳар бири 4 вагондан иборат 5та состав сотиб олди. Келажакда жами 200та вагонда иборат 45та ана шундай состав сотиб олиш режалаштирилган”, - деди Тошкент метрополитени бошлиғи Ойбек Худойқулов.

Хабрда айтилишига кўра, ушбу поездлар янги техник ечимлар асосида қурилган бўлиб улар электр энергиясини 35 %гача  тежайди. Учинчи авлод синхрон тортувчи двигателлар эксплуатация харажатларини 40 %гача қисқартиради. Шунингдек янги поездалар йўловчилар учун қўшимча қулайликларга эга:

  • вагонлар орасидаги герметик «гармошка» кўринишидаги ўтиш жойлари йўловчилар учун поезднинг бошдан охиригача ўтиш имконини беради ва бу билан ҳаракат таркибининг сиғимини оширади;          
  • йўловчилар салонига тўрт томондан автоматик ва икки қаватли эшиклар ўрнатилган. Эшиклар 12 фоизга кенгайтирилгани йўловчиларнинг тасодифан қисилиб қолишининг олдини олади;
  • салондаги кондиционер иситиш ва шамоллатишни таъминлаб туради. Шунингдек, шифтда махсус ҳимоя қутилари ичида жойлашган ва ҳавони ультрабинафша лампалар ёрдамида зарарсизлантириш тизими қўлланилган;
  • ҳар бир вагон телеканаллар трансляцияси имкони билан бирга йўловчиларга замонавий маълумот узатиш тизими билан таъминланган;
  • состав вагонлари видеокузатув тизими билан жиҳозланган, ҳар бир вагонда шифт камералари, шунингдек, шошилинч алоқа блоклари устида ҳам камералар бор, ёнғинни автоматик пайқаш ва ўчириш тизими ҳам мавжуд;
  • машинист кабинасида йўллар ҳамда ҳаракатланувчи состав вагонлари эшикларини назорат қилувчи видеокузатув тизими монитори жойлашган.

Шунингдек, янги вагонлар иссиқ ва совуқ ҳамда шовқиндан ҳимоя қилиш учун 2 қаватли ойналар билан жиҳозланган бўлади. Вагон чироқлари йўловчилар кайфиятига мос равишда ёнадиган бўлади.

Асосий мавзулар