Янги автомобиль учун тўловнинг янгича тартиби

© Sputnik / Игорь РуссакАвтомобили Chevrolet на автостоянке
Автомобили Chevrolet на автостоянке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шартнома асосида 2019 йил 1 октябрига қадар ёки ундан кейинги муддатда харид қилинган автомобиллар учун Республика йўл фондига тўлов автомобиль нархига киритилади ва транспорт воситасининг бевосита ишлаб чиқарувчиси томонидан тўланади.

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. UzAutoMotors матбуот хизмати хабарига кўра, 1 октябрдан Республика йўл жамғармасига йиғим тўлашнинг янги тартиби кучга киради, унга кўра йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланади.

Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ истеъмолчилар учун маҳаллий ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини сотиб олиш шароитларини яхшилаш мақсадида қабул қилинган.

Янги тартибга кўра:

- 2019 йилнинг 1 октябригача тузилган янги транспорт воситаларини олди-сотди (етказиб бериш) шартномалари бўйича харид қилинган янги транспорт воситалари учун тўлов тартиби аввалгидек сақланиб қолади – йиғим ЙХХББ органларида амалга оширилади.

Презентация нового автомобильного бренда RAVON - Sputnik Ўзбекистон
UzAuto Motors: Йўл жамғарамаси учун олинадиган йиғим ишлаб чиқарувчи томонидан тўланади

- 2019 йилнинг 1 октябридан эътиборан тузилган шартномалар бўйича харид қилинган автомобиллар учун Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган тўлов автомобиль нархига қўшилади ва тўғридан-тўғри маҳаллий транспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланади.

Тўловнинг янги тартиби фақат янги маҳаллий транспорт воситаларига («UzAuto Motors» АЖ, «СамАвто» ҚК МЧЖ, «JV MAN Auto-Uzbekistan» ҚК МЧЖ, «UzAuto Trailer» МЧЖ) таалуқлилиги, хабарда алоҳида қайд этилади.

Иккиламчи бозорда сотиб олинган ва импорт билан олиб кирилган транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тўловни тўлаш тартиби ўзгармади.

Янги киритилган тартиб харидорларга вақтларини тежашга кўрмаклашади ва шу билан, автомобиль учун тўланадиган умумий пул миқдори мижозга унинг қўшимча ҳаражат қилишига сабабчи бўлмайди. Харидор автомобиль нархини ягона тўлов асосида киритиб, Республика йўл фондига мажбурий тўловни ҳам автомобилни сотиб олаётган жойида амалга оширганлардан бўлиб қолади.

Янгиликлар лентаси
0