08:22 25 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Жамият
Ҳавола олиш
18210

Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бугун у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Россия олийгоҳларида 29 минг ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда. Улардан 5 минг талаба давлат стипендиялари ҳисобидан ўқимоқда.

Бу ҳақда Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоилов билан учрашувда айтди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

“Биз замонавий кадрларни ўқитишда фаол ёрдам бермоқдамиз. Йигирма тўққиз минг ўзбекистонлик талабалар турли мутахассисликлар бўйича Россия олийгоҳларида таҳсил олмоқда. Шу ўринда беш минг талаба давлат стипендияси ҳисобидан ўқимоқда. Шу йилнинг ўзида 223 та давлат стипенциялари ажратилди”, - деб таъкидлади Матвиенко.

Унинг сўзларига кўра, Россияда Ўзбекистонга деярли энг кўп давлат стипендиялари ажратилган.

“Бугунги кунда Россиянинг саккизта етакчи университетлари Ўзбекистонда филиалларини очилган. Иккинчи даражали эмас, балки айнан етакчи олийгоҳлар", - деб қўшимча қилди Россия Федерация Кенгаши раиси.

Асосий мавзулар