ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. Тошкентдаги Mont Blanc хусусий клиникасида ўтказилган пластик жарроҳлик операциясидан сўнг 2 аёл киши вафот этди, ушбу иш юзасидан прокуратура текшируви ўтказилмоқда, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар Бош прокуратура хабарига асосан.
Хабарда айтилишига кўра, Август ойида ушбу клиникада икки нафар аёл – 1976 йилда туғилган Қозоғистон фуқароси Л.А. ҳамда 1999 йилда туғилган самарқандлик аёл Г.Ш. вафот этган.
Иккала ҳолатда ҳам жарроҳлик операцияси бошланганидан сўнг беморнинг ҳолати кескин ёмонлашган. Ёрдам кўрсатиш мақсадида беморлар Республика тезкор тиббий ёрам маркази ва Akfa Medline марказига олиб борилишига қарамай улар вафот этишган. Кейин маълум бўлишича бемор Г. Ш. ҳомиладор бўлган.
Айни дамда ушбу ҳолат юзасида Шайхонтохур теман прокуратураси терговдан олдинги текширув ўтказмоқда, жиноят иши очилмаган.Mont Blanc клиникаси эса номини ўзгартирган ҳолда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.