07:52 25 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Жамият
Ҳавола олиш
162 0 0

Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон президенти халқ қабулхоналари фаолияти билан танишди.

ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко бошчилигидаги Россия Федерацияси делегацияси 2019 йил 2 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева ҳамроҳлигида Ўзбекистон президенти халқ қабулхоналари фаолияти билан танишди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 2 октября принял председателя Совета Федерации Федерального Собрания Российской Федерации Валентину Матвиенко
© Пресс-служба президента Узбекистана.

Мартабали меҳмон мамлакатда аҳоли муоммолари билан ишлаш бўйича йўлга қўйилган янги тизим ҳақида хабардор этилди. Таъкидланишича, Президент халқ қабулхоналари нафақат фуқаролар мурожаатларини қабул қилади ва энг муҳим масалаларни ҳал қилиш бўйича чоралар кўради, балки жойларга бориб аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни ўрганади, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан бирга уларни ҳал қилиш йўлларини ишлаб чиқади. Бунда халқ қабулхоналари аҳоли билан бевосита мулоқотни таъминлашга, бу йўналишда давлат органларининг жавобгарлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шунингдек, халқ қабулхоналари ҳудудлардаги ижтимоий ҳолатни ўрганишда ва жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда аҳолининг муаммоларини ҳал қилишда очиқлик, шаффофлик ва холисликни таъминлаш чораларини кўриши таъкидланди.

Асосий мавзулар