11:02 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Жамият
Ҳавола олиш
147 0 0

Қайд этиш керакки, бу Кенгаш бош котиби Бағдод Амреевнинг Тошкентга сўнгги уч ойдаги иккинчи ташрифи бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. 2019 йилнинг 3-6 октябрь кунлари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг бош котиби Боғдод Амреев Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Ташриф доирасида Б.Амреев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Савдо-саноат палатасида учрашувлар ўтказади. Республикада илк маротаба бўлиб ўтадиган Кенгашнинг Ишбилармонлар кенгаши мажлисида ҳамда Ўзбекистон, Озарбайжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия тадбиркорлари иштирокидаги Инвестицион бизнес форумида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мазкур йилнинг 16 сентябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван битимини ратификация қилди.

Ўтган йили сентябрда эса Ўзбекистон президенти Чолпон-Отада (Қирғизистон) бўлиб ўтган мазкур Кенгашнинг навбатдаги йиғилишда фахрий меҳмон сифатида иштирок этди. Қайд этиш жоизки, Кенгаш ташкил этилганидан бери бу Ўзбекистон раҳбарининг илк иштироки бўлди.

Сенат Туркий кенгашга қўшилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши халқаро ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, фаолиятининг асоси туркий тилли мамлакатлар ўртасида дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлаш, ҳудудда ва жаҳонда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган.

Асосий мавзулар