Самарада мусулмонлар Бутунжаҳон ҳалол кунини нишонлашди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишхаляль
халяль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бутунжаҳон ҳалол куни олтинчи марта нишонланмоқда, бу йил илк бор байрам майдони сифатида Россия танланди.

ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. Бугун Самарада мусулмонлар Бутунжаҳон ҳалол куни нишонлашди.

Мусульманка - Sputnik Ўзбекистон
Малайзияда дунёда биринчи "ҳалол" интернет - браузер яратилди

Халқаро тадбир 5 октябргача давом этади, унга дунёнинг 20 тадан ортиқ давлатдан вакиллар ташриф буюрди.

Бутунжаҳон ҳалол куни олтинчи маротаба нишонланмоқда, бу йил илк бор байрам майдони сифатида 20 миллиондан ортиқ мусулмон яшайдиган мамлакат - Россия танланди.

Бундан аввал тадбир Буюк Британия, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Сингапур ва Хорватияда ўтказилди. Самарада 500 дан ортиқ иштирокчи – йирик чакана савдо тармоқ раҳбарлари, ишбилармонлар, Форс кўрфази, Жануби-Шарқий Осиё ва Африка, Буюк Британия ва Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг молия соҳасидаги мутахассислари йиғилиши кутилмоқда.  

Уч кун давомида ҳалол саноатининг ҳолати муҳокама қилинади ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ўзаро тажриба алмашилади.

Бундан ташқари, Куйбишев майдонида ҳалол сифатига мос маҳсулот ва хизматларнинг халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, россиялик ҳалол ишлаб чиқарувчилар кўплаб мусулмонлар яшайдиган Марказий Осиё бозорларига қизиқиш билдиришган. Улар ҳатто Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан рақобатлашишга тайёр эканликларини билдиришди.

Янгиликлар лентаси
0