20:15 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Фестиваль декоративно-прикладного искусства в Коканде

Қўқонда ҳар икки йилда бир марта Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Жамият
Ҳавола олиш
54 0 0

Фестивалнинг асосий вазифаларидан бири ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бой маданий меросни дунё ҳамжамияти ўртасида тарғиб этишдан иборат.

ТОШКЕНТ, 4 окт - Sputnik. Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон президенти фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, ҳар 2 йилда бир марта сентябрь ойида Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади.

Шунингдек, фестиваль доирасида “Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги илмий-амалий конференция ҳам ўтказилади.

Фестивалнинг асосий вазифаларидан бири ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бой маданий меросни дунё ҳамжамияти ўртасида тарғиб этишдан иборат.

Асосий мавзулар