18:33 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96

Тошкентда ветеринария соҳаси учун кадрлар тайёрлайдиган ОТМ филиали иш бошлайди

© Sputnik / Александр Кондратюк
Жамият
Ҳавола олиш
111 0 0

Филиалда зооинженерия, ветеринария медицинаси, ветеринария-санитария экспертизаси ҳамда ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари бакалавр йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади.

ТОШКЕНТ, 4 окт - Sputnik. Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиали институтнинг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Филиалда қуйидаги бакалавр йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади:

  • зооинженерия;
  • ветеринария медицинаси;
  • ветеринария-санитария экспертизаси;
  • ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари.

Филиалда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади ва қабул қилинадиган талабалар сони республика ОТМларига қабул қилиш параметрларидан келиб чиқиб белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд ветеринария медицинаси институти ўтган йилнинг май ойида Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти негизида ташкил этилган эди.

Асосий мавзулар