Элтон Жон ҳаётини сақлаб қолган рус ҳамшираси ҳақида айтиб берди

© Sputnik / Владимир Крайнов / Медиабанкка ўтишКонцерт Элтона Джона в Казани
Концерт Элтона Джона в Казани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гавдаси ядро отвучидек бақувват бўлган рус ҳамшираси хонанда Элтон Жоннинг ҳаётини қандай сақлаб қолгани ҳақида.

ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. Британиялик машҳур мусиқачи Элтон Жон оғир аҳволда шифохонага тушиб қолганида унинг венасини топиш қийин бўлганини ва бунга рус ҳамшираси ёрдам бергани ҳақида айтиб берди, Daily Mail хабарига асосан.

Врач вернул ребенка к жизни на глазах у испуганных родителей - видео - Sputnik Ўзбекистон
Ҳақиқий қаҳрамон: шифокор клиник ўлим ҳолатидаги боланинг ҳаётини сақлаб қолди

2017 йилда, саратон ўсимтасини олиб ташлаш операциясидан 10 кун ўтиб мусиқачи танасига хавфли инфекция тушиб қолгани маълум бўлади. Бундан жуда кеч хабар топишгани туфайли уни энг сўнгги дамда шифохонага олиб келишади.

“Эсимда қолган нарсалар – гипервентиляция (жуда тез нафар олиш) ва шифокорлар менга укол қилиш учун венамни топа олишмагани. Менинг қўлларим мушакдор ва венамни топиш ҳар доим қийин бўлган, устига-устак ўзим ҳам игнани жуда ёмон кўраман. Охири улар менга тинчлантирувчи дори беришди ва гавдаси ядро отувчи спортчига ўхшаш рус ҳамширасини олиб келишди. Ўшанда мен энди ўлсам керак деб ўйлагандим, лекин омадим келган экан, - деб эслайди хонанда.

Мусиқа оламида нуфузли журнал бўлган Rolling Stone фикрига кўра, Элтон Жон - энг буюк хонандалар рейтингида 49 ўринни эгаллайди. Британиялик қўшиқчининг 50 йиллик карьераси давомида 300 миллионта пластинкаси сотилган.

Янгиликлар лентаси
0