14:03 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Жамият
Ҳавола олиш
114 0 0

Тошкент метросида Wi-Fi тармоғи Metrotelecom компанияси, UCELL уяли алоқа тармоғи ҳамда Тошкент метрополитени ҳамкорлигида ташкил қилинган.

ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Бугундан бошлаб Тошкент метросининг барча бекатларида Wi-Fi ишга тушди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

Wi-Fi тармоғи Metrotelecom компанияси, UCELL уяли алоқа тармоғи ҳамда Тошкент метрополитени ҳамкорлигида ташкил қилинган.

Биринчи маротаба интернетга уланиш учун дастлаб тармоқда рўйхатдан ўтиш керак. Рўйхатга олиш телефон рақамига юбориладиган SMS орқали амалга ошади. Шундан сўнг, реклама ролигини томоша қилиш ва интернетга уланиш тугмасини босиш керак бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метросида Wi-Fi хизмати илк бор ICT Week доирасида 25 сентябр куни Мустақиллик майдони ва Амир Темур бекатларида ишга туширилган эди. Ўшанда ушбу 3 компания раҳбарлари Тошкент метрополитенида Wi-Fi хизматининг ишга туширилиги метрополитеннинг йўловчилар учун жозибадорлигини оширишга хизмат қилишига ишонч билдиришган эди.

Асосий мавзулар