07:57 25 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Жамият
Ҳавола олиш
255 0 0

Ўзбекистонда маҳаллий ва халқаро йўналишларда ҳаракатланувчи поездларнинг чипталарига янги нархлар белгиланди.

ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Республикада жорий этилган қўшимча қиймат солиғи ставкаси туширилиши баробарида маҳаллий ва халқаро поездлар чипталарига нархлар туширилди.

"2019 йил 1 октябрдан Ўзбекистонда ҚҚС ставкаси 20% дан 15% гача камайганлиги сабабли чипта нархи мос равишда пасайтирилди", - дейилади хабарда.

Қўшилган қиймат солиғи ставкасининг пасайиши "Ўзбекистон темир йўллари"АЖнинг барча маҳаллий ва халқаро поездлари учун комиссия йиғимига ҳам тегишли.

Қолаверса, кеча хабар қилинганидек, “Йўловчи вагонларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш Тошкент заводи” 2025 йилдан эътиборан 300 та янги вагонларни фойдаланиш учун топширишни режалаштирган. Натижада, республикада ҳаракатдаги йўловчи составнинг 70-80%и янгиланади.

Янги йўловчи вагонларининг, асосан, маҳаллий маршрутларга туширилиши кутилмоқда.

Асосий мавзулар