Тиббиёт ходимига тажовуз қилганлар 5 йилгача қамалиши мумкин

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишЗаключенный
Заключенный - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда сўнгги 2 йил ичида 400дан ортиқ тиббиёт ходимларига нисбатан зўравонлик қилиш, уларга тан жароҳатлари етказиш ҳолатлари қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Тиббиёт ходимига тажовуз қилган шахслар учун жавобгарлик кучайтирилади. Бу ҳақида Соғлиқни Сақлаш вазирлиги кўмагида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган.

“Янги қонун қабул қилинганидан сўнг, тиббиёт ходимларига тажовуз содир этган шахсларга нисбатан уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазосини қўллаш мумкин бўлади”, - дейилган хабарда.  

Маълумки, сўнгги вақтларда Ўзбекистоннинг турли вилоятларида беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳолатлари тез-тез учраб турибди.

Мужчина показывает разбитый кулак, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Беморнинг яқинлари ўласи қилиб калтаклаган икки шифокор оғир аҳволда шифохонага тушди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, тиббиёт муассасаларида, айниқса, шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимида бу каби ҳолатлар кунда ёки кунора содир бўлмоқда. Хусусан, сўнгги 2 йил ичида Ўзбекистонда 400дан ортиқ тиббиёт ходимларига нисбатан зўравонлик қилиш, уларга тан жароҳатлари етказиш каби ноқонуний ҳаракатлар қайд этилган.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги жиноят қонунчилигида хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз қилиш, уларга бу жараёнда тан жароҳати етказиш учун жавобгарлик чоралари нисбатан енгил ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги қонун ушбу вазиятга ижобий таъсир қилиши ва бундай қонунбузарликни олдини олишда профилактик рол ўйнашига умид билдиришмоқда.

Янгиликлар лентаси
0