Оренбургда 3 нафар ўзбекистонлик қулликдан қочишга муваффақ бўлди

© Организация "Альтернатива"Трех узбекистанцев спасли из рабства в Оренбургской области
Трех узбекистанцев спасли из рабства в Оренбургской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Оренбургда уч нафар Ўзбекистон фуқароларининг паспортларини олиб қўйиб бир неча кун мажбурлаб ишлатишди ва омборхонага қамаб қўйишди.

ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik. Россиянинг Оренбург вилоятида уч нафар Ўзбекистон фуқаролари қулликдан қочиб қутилишга муваффақ бўлишди, деб хабар қилмоқда "Альтернатива" ННТ.

В Ставропольском крае семерых узбекистанцев спасли от рабства - Sputnik Ўзбекистон
Ставрополда 7 нафар Ўзбекистон фуқаролари қулликдан озод қилинди

Хабарда айтилишига кўра, ушбу йилнинг август ойида Улуғбек, Абдулазиз ва Жасурбек исмли фуқаролар Россиянинг Перм вилоятига ишлаш учун йўлга чиқади. Йўл-йўлакай улар Али исмли Қозоғистон фуқароси билан танишиб қолишади. Али уларга Оренбургнинг Бузулук шаҳрида иш, турар жой, овқат ва ҳужжатларини расмийлаштиришни ваъда беради. Улар рози бўлишади.

Манзилга етиб келгач, Али уларни Фузайил исмли Озарбайжон фуқаросига топширади. Фузайил регистрацияни баҳона қилиб ўзбекистонликларнинг паспортларини дарҳол олиб қўяди ва қурилишга ишлашга юборади.

Орадан 10 кун ўтиб ишчилар паспортларини талаб қилишади. Бунга жавобан Фузайил улар учун Алига 50 минг рубл тўлаганини ва қачонки ушбу пулларни улар ишлаб берса ёки қариндошларидан қарз олиб қайтариб берса кейин паспортларини қайтаришини айтади.

Шундан сўнг ҳам йигитлар бир неча бор ўз паспортларини қайтаришни сўраб мурожаат қилишади. Сўнгги марта эса Фузайил ва унинг дўстлари ўзбекистонликларни дўппослаб омборхонага қамаб қўяди.

Иностранный рабочий курит - Sputnik Ўзбекистон
Москва вилоятида 18 нафар Ўзбекистон фуқароси қулликдан озод қилинди

Ўзбекистонликлар у ердан бир неча кун ўтиб қочиб кетишади. Паспортлари йўқлиги туфайли улар, элчихонадан маълумотнома расмийлаштирилари керак эди. Москвага етиб олишга уларга ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар ёрдам беришади.

Шу ўринда, Россияга меҳнат қилиш учун келаётган фуқароларга яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз. Биринчидан Россия миграция қонунларини ўрганинг, иккинчидан танимаган одамлар гапига асосланиб, ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирмасдан туриб ишлашни бошламанг. Учинчидан Ўзбекистон элчихонаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхоналари телефон рақамларини ёдлаб олинг.

Янгиликлар лентаси
0