Ўзбекистонда энг юқори иш ҳақи кимга тўланади

© Sputnik / Алексей Ничукин / Медиабанкка ўтишРабота за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ушбу соҳа мутахассисларга 5000 долларгача иш ҳақи таклиф қилинмоқда ва бу энг юқори саналади.

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Тошкент шаҳридаги энг юқори иш ҳақи Ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларга — дастурчилар, ишлаб чиқувчилар ва WEB муҳандисларига таклиф этилмоқда, деб ёзмоқда Spot.uz.

Қайд этилишича, сентябрь ойида Ўзбекистонда соҳасидаги мутахассисларга 5000 долларгача маош таклиф қилинган.

ASP.NET дастурчисига 1 000 $дан 2 000 $гача, Java (back-end) дастурчисига 1 000 $дан 2 000 $гача, Team Lead  - 2 000 $дан, Lead Java Developer – 2 000 $дан 3 000 $гача, Data Design Lead - 2 000 $дан 5 000 $гача миқдорда иш ҳақи таклиф қилинмоқда.

Нашр маълумотларига қараганда, шунга қарамасдан, Ўзбекистон бозорида бундай мутахассисларни топиш жуда қийин ва бу вазифа йил сайин мураккаблашмоқда. Қолаверса, бундай мутахассисларга чет элда кўпроқ пул тўлашга тайёрлар.

Янгиликлар лентаси
0