22:46 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Строительство конгресс-холла и отеля Hilton - первых объектов международного делового центра Tashkent City - завершено.

Мирзиёев Tashkent City᾽да қуриб битказилган илк иншоотларни бориб кўрди

© Пресс-служба президента Узбекистана.
Жамият
Ҳавола олиш
316 0 0

Tashkent City халқаро бизнес марказининг илк объектлари - Конгресс холл ва «Hilton» меҳмонхонаси қуриб битказилди.

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Tashkent City халқаро бизнес марказининг илк объектлари - Конгресс холл ва “Hilton” меҳмонхонаси қуриб битказилди. Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни ушбу иншоотларни келиб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Конгресс холлнинг умумий майдони 43 минг квадрат метр бўлиб, унда йирик халқаро анжуманлар, олий даражадаги музокаралар ўтказиш учун барча шароит яратилган. Биринчи қават марказида 3,5 минг иштирокчига мўлжалланган конференциялар зали бор. Заруратга қараб, у икки ёки тўртга бўлиниши ҳам мумкин.

Строительство конгресс-холла и отеля Hilton - первых объектов международного делового центра Tashkent City - завершено.
© Пресс-служба президента Узбекистана.
Конгресс холлнинг умумий майдони 43 минг квадрат метр бўлиб, унда йирик халқаро анжуманлар, олий даражадаги музокаралар ўтказиш учун барча шароит яратилган.

Халқаро саммитлар вақтида икки томонлама учрашувлар ўтказиш учун хоналар, ресторан, кичик концерт зали, дам олиш жойлари меҳмонларга кенг қулайлик яратади. Иккинчи қаватда қўшимча заллар жойлашган.

Tashkent City
Tashkent City халқаро бизнес марказининг илк объектлари - Конгресс холл ва “Hilton” меҳмонхонаси қуриб битказилди.

Давлат раҳбари Конгресс холлнинг ҳар бир залини кириб кўрди.

Беш юлдузли “Hilton” меҳмонхонаси нафақат ушбу марказ, балки бутун пойтахтга кўрк бўлди. 21 қаватли бинода 258 та номер мавжуд. Шулардан 8 таси давлат раҳбарлари учун мўлжалланган. Пардозлаш ва жиҳозлашда иссиқ ранглар кўп қўлланилгани кишига хуш кайфият бағишлайди. Барча замонавий меҳмонхоналарда бўлганидек, меҳмонхонада бир нечта ресторан, бассейн, спорт зал, спа ва бошқа салонлар бор. Хизматлар тури кўп, сифати юқори даражада.

Президент в Tashkent City
Беш юлдузли “Hilton” меҳмонхонаси нафақат ушбу марказ, балки бутун пойтахтга кўрк бўлди

Шавкат Мирзиёев меҳмонхонада яратилган шароитлар билан танишди, ҳудуд марказидаги хиёбонни кўздан кечирди.

Асосий мавзулар