Ёши 100 дан ошган дарахтлар хатловдан ўтказилади

© STVНа Университетском бульваре в Самарканде проходит инвентаризация деревьев
На Университетском бульваре в Самарканде проходит инвентаризация деревьев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қарорга мувофиқ, “Урунғоч” кўли ва унга туташ ҳудудлар давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг айрим табиий ҳудудлари ва объектларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Урунғоч” кўли ва унга туташ ҳудудлар давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди.

Мазкур ёдгорлик Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигининг бир қисми ҳисобланади ва ушбу хўжалик томонидан ерлари олиб қўйилмасдан ва объектга салбий таъсир кўрсатувчи ҳар қандай фаолиятни тақиқлаган ҳолда бошқарилади.

Рубка деревьев в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Дарахт кесишга мораторий киритилади – янги қонун

Қарорга кўра, “Урунғоч” табиий кўли ва унга туташ ҳудудларни ўзгартиришларсиз сақлаш, тоғ экотизими ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини қайта тиклаш ва такрор кўпайтириш “Урунғоч” давлат гидрологик табиат ёдгорлигининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Ушбу вазифаларни бажариш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси масъул орган этиб белгиланди.

2020 йил 1 мартгача табиий объектлар ва комплекслар, шу жумладан, ёши 100 ва ундан ошган дарахтлар хатловдан ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0