16:38 16 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Очиқ космосга чиққан илк инсон Алексей Леонов вафот этди

© Sputnik / Алексей Дружинин
Жамият
Ҳавола олиш
163 0 0

Алексей Леонов 85 ёшида Москва клиник шифохонасида оламдан ўтди. У инсоният тарихида илк бора очиқ космосга чиққан фазогир сифатида танилган.

ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. Очиқ космосга чиққан илк инсон Алексей Леонов вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости Гагарин номидаги космонавтлар тайёрлаш маркази матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

“Ҳа, афсуски, ҳақиқатдан ҳам шундай”, - деган марказ вакили.

Алексей Леонов 85 ёшида 68-сонли Москва клиник шифохонасида оламдан ўтди. Сўнгги вақтда у касаллик билан узоқ курашган.

1965 йил мартида Леонов очиқ космосга чиққан илк инсонга айланган эди. У ўн йил ўтиб, 1975 йилда иккинчи марта фазога парвоз қилиб, СССРнинг “Союз” ва АҚШнинг “Аполлон” космик кемаларини туташтиришда қатнашган. Икки марта Собиқ иттифоқ қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

Асосий мавзулар