17:47 16 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Водительские права нового образца

ТИВ Россиядаги фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномаси бўйича мурожаат билан чиқди

© Sputnik / /Стрингер
Жамият
Ҳавола олиш
71201

Таъкиланишича, Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатларига мувофиқ бош консулхона мазкур масалани Россия томони билан биргаликда ҳал қилган.

ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги Россия ҳудудида бўлиб турган ёки у ерга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди.

“Ўзбекистон Республикасида 2011 йил 23 мартга қадар берилган амал қилиш муддати белгиланмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари Йўл ҳаракати тўғрисидаги Вена конвенциясининг 41-43-моддалари ва 6-7-иловаларига мувофиқ Россия Федрацияси ҳудудида тан олинади”, - дейилади ТИВ мурожаатида.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси Россия ИИВнинг Свердловск вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасига таяниб маълум қилган.

Таъкиланишича, Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатларига мувофиқ бош консулхона мазкур масалани Россия томони билан биргаликда ҳал қилган.

Асосий мавзулар